UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  3 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  5 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  48 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  15 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1

Футзал. 3-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Футзал. 3-тур рамзий терма жамоаси

Футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 3-тур беллашувлари 16-22 январь кунлари бўлиб ўтди.

Қуйида ана шу тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Олий лига. 3-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон: Рамил Алмамедов ("Нафис")

Самарқанднинг "Нафис" жамоаси дарвозабони Рамил Алмамедов турда ўз дарвозасидан жами 9та тўп олиб чиқди. У ўтган мавсумда ҳам яхши ўйини билан эътиборни тортган эди. Бу турда Рамил айниқса "Ардус"га қарши баҳсда ўзини жуда яхши кўрсата олди. У кечадан йиғинни бошлаган Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ҳам чақирилди.

Ўйинчилар:

Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ")

Иккинчи тур рамзийсида захирадан ўрин олган Фарҳод Абдумавлонов бу сафар ўз ўйини ва голлари билан асосий таркибга кириб олди. У турда жами саккизта гол урди, фақатгина "Дўстлик-AIN"га қарши учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олмади холос.

Баҳодир Аҳмедов ("Максам-Чирчиқ")

Ўзбек футзалининг энг ёрқин вакили Баҳодир Аҳмедов клуб миқёсида ҳамон тўп тепмоқдалар. Одатда ҳимояда ўйнайдиган Аҳмедов бу турда кўпинча ҳужумда пайдо бўлдилар. "Ардус"га қарши мураккаб учрашувда эса бир сония ҳам дам олмасдан тўлиқ ўйнади. Бунақаси футзалда жуда ва жуда кам учрайди. Баҳодир Аҳмедов чирчиқликлар ўйинини анча ўстиришга эришди.

Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN")

Қаршиликларнинг 77-рақамли ўйинчиси Феруз Фахриддинов қийин вазиятларда ўзининг индивидуал ҳаракатлари билан жамоаси жонига кўп бор оро кирган. Бу турда Феруз олтита гол урди, шулардан бири "Олмалиқ"қа қарши марказий ўйинда. Жамоа сардори Ойбек Полвоновнинг ўйинида бироз пасайиш бўлган пайтда айнан Фахриддинов етакчиликни қўлига олди.

Соҳиб Нарзуллаев ("Когон")

"Когон" жамоаси сардори Соҳиб Нарзуллаев дастлабки турда ярқ этиб кўзга ташланмади. Аммо, кейинги икки турда аввалги формасини тиклаб олди ва жамоасига катта ёрдам бермоқда. У учинчи турда рақиб дарвозабонларини жами етти бор ранжитди.


Олий лига. 3-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Рамил Алмамедов ("Нафис")
Ўйинчилар: Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ"), Баҳодир Аҳмедов ("Максам-Чирчиқ"), Феруз Фахриддинов ("Дўстлик-AIN"), Соҳиб Нарзуллаев ("Когон").
Захира: Улуғбек Рамазонов ("Когон"), Бахтиёр Баратов ("Дўстлик-AIN"), Константин Свиридов ("Олмалиқ"), Элдор Хошимов ("Ардус").


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика