“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда
15 май 2025 09:53
Янгиликлар
“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда
Жорий мавсумни ижара асосида “Милан“да ўтказаётган Тэмми Абрахамга Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда.
Трансфер ҳуқуқи “Рома“га тегишли бўлган ҳужумчига “Фенербахче“ ва “Бешиктош“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз ўрнида римликлар 27 ёшли ҳужумчини яхши суммага сотиб юборишга тайёрлигини маълум қилган.
Тэмми Абрахам жорий мавсум “Милан“ сафида 45 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 гол ва 7 та голли узатма бор. Футболчининг “Рома“ билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. Трансфермаркт нашри инглиз футболчисини 15 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар