“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)

Khoja
15 май 2025
“Борнмут“ ҳимоячиси Дин Хёйсен фаолиятини “Реал Мадрид“да давом эттиради.

Бу ҳақида Фабрицио Романо хабар бермоқда. “Қироллик клуби“ 20 ёшли футболчи учун Англия жамоасига 60 миллион евро тўлайди. Ушбу сумманинг 10 фоизи “Ювентус“га ва яна 5 фоизи “Малага“ ҳисоб рақамига ўтади. Қайд этилишича, Мадриднинг “Реал” клуби Хёйсен учун курашда Лондоннинг “Челси” ва “Ливерпул” клубларини мағлуб этди.

Аввалроқ, 20 ёшли футболчи “Реал“га ўтишга қарор қилгани ва бошқа клубларнинг таклифларини рад этаётгани ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсум Дин Хёйсен 34 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 1 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com