UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  1 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  3 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  7 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  0 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  19 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  3 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  1 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  13 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  11 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  7 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  22

"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ Янгиликлар

"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ

"Ливерпуль" сардори Муҳаммад Салоҳ "France Football" нашрига берган интервьюсида фаолиятининг қолган қисмидаги мақсадлари ҳақида сўзлаб, фаолияти якунланишидан олдин "Олтин тўп"ни қўлга киритишни хоҳлашини эътироф этди.

Мавсумнинг аввалида "Ливерпуль" тўртта соврин учун кураш олиб борганда, Салоҳ индивидуал мукофот учун асосий номзодлардан бири сифатида баҳоланганди. Бироқ "қизиллар" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан сўнг мисрлик футболчининг имкониятлари камайди. Салоҳ ўзининг имкониятлари ва "Олтин тўп"ни қўлга киритиш истаги ҳақида фикр билдирар экан, қуйидагиларни айтди:

"Бу менинг ихтиёримда эмас, лекин, албатта, бир кун келиб халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим. Миср қишлоғида туғилганингда, болаликда бундай мукофотни орзу қилиш ҳам мушкул. Фақат "Ливерпул"га ўтганимдан кейингина бу ҳақда ўйлай бошладим. Аммо уни қўлга киритолмасам ҳам, фаолиятим барибир муваффақиятли ўтган бўлади.

Ҳали 32 ёшдаман, охирги ғолибларнинг бир неча нафари ўттиз ёшлар атрофида эди. Хўш, ким билсин? Кейинги мавсум жуда қизиқарли ўтиши кутилмоқда – "Ливерпуль" билан чемпионлик унвонини ҳимоя қиламиз, Чемпионлар Лигасида ғалабага интиламиз, Миср билан Африка Кубогида қатнашамиз, Жаҳон чемпионати бўлади", – деди Салоҳ.

Таъкидлаш жоиз, ҳужумчи ушбу мавсум "Ливерпуль" сафида 50 ўйинда 33 та гол урди ва 23 та голли пас узатди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика