UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48"Аякс" "Гронинген" билан дуранг ўйнади ва Нидерландия чемпионати якунланишига бир тур қолганида пешқадамликни бой берди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  2 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  15 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  19 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3

Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”

Ўзбекистон кубоги, “Е” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “ФарДУ” (3:1) учрашувидан кейиги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

-  Бугунги ўйинни икки бўлимга бўлиш мумкин. Учрашувнинг 1-бўлимида гарчи тўлиқ устунликка эга бўлсакда, ҳужумда унчалик ишларимиз юришмади. Йигитлар текис жойда футболга ўзгаришлар киритишга ҳаракат қилишди. Футбол аллақачон кашф қилиб бўлинган. Улар кўрпани ўзларига тортишга интилишди. Шундай бўлсада, бугунги ўйин натижасидан қониқдим. Фақат учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида меҳмонлар томонидан урилган гол ёқимсиз ҳиссиёт уйғотди. Учрашувдан сўнг, йигитларга ўйинда 3:0 ҳисобида ютяпсизми ёки ютқазяпсизми, хотиржамликка берилмай, учрашувнинг сўнгги дақиқасига қадар ўйнашни уқтирдим.

Биз ушбу баҳсда олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Жамоамизнинг асосий ўйинчиларини “Бунёдкор”га қарши кечадиган учрашувга сақлагандик. Режамизнинг 70 фоизи иш берди. Биринчи бўлимда ҳаммаси яхши кечганида, майдонга ҳужум чизиғи вакилларини туширмаган бўлардик. Кеча бир нафар футболчимиз сафдан чиққанлиги боис, унинг ўрнига Игорь Габриэлни майдонга туширдик ва иккинчи бўлимда унга дам беришга қарор қилдик. 

Танаффусда Абдулҳаев бироз жароҳати безовта қилаётганигини айтди. Шунинг учун унинг ўрнига Мирсаидовни  захирадан майдонга туширдик.  Таъкидлаганимдек, 70 фоиз йигитларни уч кундан сўнг, “Бунёдкор” билан бўладиган ўйинга сақладик. Биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик ва бугунги учрашув натижасидан қониқдим.  

– Жамоанинг ҳужум чизиғига асосий таркиб футболчиларини захирадан майдонга тушириш “Навбаҳор”нинг ўйини кучайишига олиб келди. Сизнингча, рақиб жамоангизнинг иштиёққа тўла реал футбол намойиш этганлигини қанчалик ҳис этди? 

– Биласизми, сафимиздаги футболчиларнинг барчаси асосий таркиб футболчилари ҳисобланишади, шу жумладан, Холдорхонов ва Убайдуллаев ҳам. Жўрабоев эса жароҳати сабабли, йиғинларда иштирок эта олмади. Лекин у жуда иқтидорли йигит ва жорий мавсумда жамоамизга ёрдам беради, деган умиддаман. Убайдуллаевнинг жароҳатга оид муаммоси бор. Холдорхонов ҳам жуда иқтидорли футболчи. Позицияни ҳис қилади. Лекин ҳаммаси руҳиятга боғлиқ.

Жамоамиз таркибида захирадан майдонга ҳужумдаги 3 нафар футболчи тушганида, қандай ҳиссиётларни бошидан кечирганлигини рақибдан сўраш керак. 

Футболчининг маҳорати оддий ўйини билан баҳоланади. Бугун захирадан майдонга тушган 3 нафар футболчилар ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди ҳамда голлар уришди.Менинг уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. 

Лекин амалга ошириладиган айрим жиҳатлар бор ва шуни татбиқ этишга ҳаракат қиламиз.  

 Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи баҳсларида шогирдларингизнинг ҳаракатларини 5 баллик тизимда неча баллга лойиқ кўрган бўлардингиз? 

– Тўғриси, буни баҳолаш қийин. Чунки “Оқ-тепа” билан бўлган ва бугунги беллашувда биз майдонга кам ўйин амалиётига эга ва жароҳатидан фориғ бўлган футболчиларни майдонга туширдик. Улар асосий таркиб ўйинчилари бўлишганида, баҳоласа бўларди. 

“Нефтчи” билан бўлган учрашув эса менга жуда ёқди. Ўша баҳсда фарғоналиклар ҳам, биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Менимча, “Нефтчи”га қарши кечган ўйин натижаси адолатли бўлди. Жамоамиз яхши. Буни “Навбаҳор”нинг ўйинини кузатаётган мутахассислар ҳам сезишаётгандир, балки. Яна 5-6 нафар футболчиларга ўйин амалиёти керак ва умид қиламанки, улар ўз маҳоратларини намойиш этишади. Бу эса таркибда рақобатни юзага келтиради. 

Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади. Балки, кейинчалик бу керакли пайтда, юқори ўринлар учун курашлар пайтида   5 баллга етиб қолар.  

– Учрашувнинг 1-бўлимида жамоангизнинг ўйини унчалик қовушмади. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчилар учрашув тақдирини ҳал қилишди. Бу режангиздан ўрин олганмиди?

– Албатта, бу режамиздан ўрин олганди. Учрашувнинг 1-бўлимида бизни қониқтирадиган ҳисоб қайд этилганида, уларни майдонга туширмасдик. Яна 3 кундан сўнг, Суперлига доирасида “Бунёдкор”га қарши кечадиган ўйинимиз бор. Шу боис, уларни ўша беллашувга асрагандик. Ҳар 3-4 кунда битта таркиб билан ўйинлар ўтказиш қийин. Бу футболчиларнинг жароҳат олишларига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса бизга керакмас. Шунинг учун бошқа ўйинчиларга ҳам имконият беряпмиз. 

– Педронинг ҳолати борасида нима дея оласиз? 

– У икки ҳафта давомида шифокор назоратида бўлди ва оғриқлардан халос бўлди. Педро ўзини яхши ҳис қилмоқда. У жуда яхши, тартибли футболчи. Муаммо борми, уни ҳал қилиш керак. Умид қиламанки, Педро тез орада майдонга қайтади. Уни эски жароҳати безовта қилди. Педро маҳоратли футболчи. У бугундан машғулотга қўшилди. 

– “Навбаҳор” шу кунгача Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги баҳсларда 12 та ўйин ўтказиб, шулардан ярмида ғалаба қозонди. Ютуққа эришилган баҳсларда “Оқ-тепа” ҳамда бугунги “ФарДУ” жамоаларига қарши кечган ўйинлар ҳам бор. "Навбаҳор"дан кейинги жиддий рақибларга қарши кечадиган беллашувларда ҳам нимадир кутса бўладими? 

– Биз ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз. Бироқ учрашувнинг қандай тарзда кечишини олдиндан билмаймиз. Биз зафар қучиш учун ҳаракат қиламиз, шунга интиламиз. Менинг йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин руҳий тарафдан муаммолар бор. 

Масалан, “Манчестер Сити” ва “Барселона” каби жамоалар ҳам сўнгги баҳсларда мағлубияттга учраяпти. Ўйинларда қандай ҳолатлар юз беришини эса олдиндан башорат қила олмайсиз. Биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Анча ўсишга эришдик. Тўғри, айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли 5 жамоаси қаторида эмасдирмиз, аммо шунга интиляпмиз ҳамда шундай клублар қаторидан ўрин оламиз. Мен бунга ишонаман.  Фақат бунинг учун футболчиларни ғалабаларга руҳан  тайёрлаш лозим. Йигитларга учрашув ҳуштак билан бошланиб, якунланишини уқтириш керак. Шунда ҳар қандай жамоа учун “Навбаҳор” жиддий рақибга айланади. Натижаларни яхшилаш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
15 май 08:59:06
Uz_chemp
Хар сафаргидай адабиёт ва фалсафадан 5 бахо
   
15 май 14:19:45
Адхамжон Низамов
Холдорхонов жуда икдидорли булса,мен футболни тушунмас эканман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика