UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  0 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  35 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  2 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   2 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  36 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  7 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  226

Футбол викторинаси. 2-соннинг жавоблари билан танишинг Янгиликлар

Футбол викторинаси. 2-соннинг жавоблари билан танишинг

Бироз аввал эътиборингизга футболга оид бир қанча саволларни тақдим қилгандик.

Футбол викторинаси. Билимингизни синаб кўринг (2-сон)

Марҳамат, жавоблар билан танишинг. 

1. Ушбу футболчи фаолиятининг бир қизиқ томони бор: у профессионал фаолиятини 3 марта якунлаган. Қаҳрамонимиз 2006 йилнинг ёзида ўзини тарбиялаган клуб сафига бориб қўшилди. 2012 йилга қадар ўша жамоа шарафини ҳимоя қилгач, фаолиятини биринчи марта якунлади. Бир йиллик танаффусдан сўнг (2013 йилнинг ёзида) яна ўша клуб сафига қўшилди ва бир мавсум ҳаракатланиб, 2014 йилнинг 1 июлида футболдан 2-марта кетди. Орадан 3 йил ўтди. Эринмаган банда эканки, 2017 йилнинг январида яна майдонга қайтди ва яна ўша жамоа таркибига қўшилди. Дарвоқе, у бу пайтга келиб мазкур клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб бораётган эди. Ниҳоят, 2017 йилнинг ёзида чинакамига футболчилик фаолиятини (3-марта) якунлаган футболчи ва у тўп тепган сўнгги клуб номини топинг.

Жавоб: Хуан Себастьян Верон, "Эстудиантес".

2. Энди 2 киши ҳақида гап боради. Уларнинг тақдири шунчалик ўхшашки, эгизакларникидан-да яқинроқ. Улар битта малакатда туғилишган. Ҳар икковининг отаси футболчи, онаси эса гандбол бўйича мамлакат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Қизиғи шундаки, ҳар икки футболчи улғайиб бутунлай бошқа юрт терма жамоаси ҳужум чизиғида тандем ҳосил қилишди. Қаҳрамонларимиз ажойиб фаолият юритиб, ҳар бир ҳужумчи (Роналду-ю Месси ҳам) орзу қиладиган рекордларни ҳам ўрнатишди. Юқорида кимларнинг таърифи келтирилди?

Жавоб: Лукас Подольски ва Мирослав Клозе.

3. Бир пайтлар Мадриднинг "Реал" клуби ҳужум чизиғини безаган мазкур футболчи 3 мамлакат миллий терма жамоалари шарафини ҳимоя қилишга улгурган. Гап ким ҳақида боряпти?

Жавоб: Альфредо Ди Стефано.

Таъкидлаш лозимки, бир нечта фойдаланувчиларимиз барча саволларга тўғри жавоб топа олишди. Эътиборингиз учун ташаккур!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика