UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  167 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди! Янгиликлар

Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!

Чегараси йўқ нарсалар ичида хурсандчиликнинг борлиги ҳузур бахш этади.

Апрель ойида кўзгудаги аксимизни кўриб, қўрқиб кетмайдиган, аксинча, кўпроқ маҳлиё бўладиган кайфиятда бўлдик. Сабаби, Олимпия терма жамоамиз оламшумул (кўпчилик кутган десак ҳам муболаға бўлмайди) натижага эришди.

Турнир ҳамюртларимиз учун осон бошланмади. Реал дунёда бўрининг йўлбарс ҳамласига қаршилик қилиши мушкулроқдир, аммо футболда "оқ бўрилар" йўлидан чиққан рақибларининг ҳамласига чап бермоқда. Жумладан, "малай йўлбарслари" ҳам қийинчилик эвазига таслим этилди. 

Очиғини айтганда, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси илк турда ғалаба қозонганига қарамай, ўзига ўхшамади, яъни футболчилар бир-бирини тушунишда муаммоларга дуч келди. Рақиб жамоанинг қарши ҳужумлари эса таблеткалар сақланадиган қутичани қидиришга мажбур этди. Кейин эса Тимур Кападзе шогирдлари ўз услубига тушиб олишди ва рақибларини бомбардимон қилишни бошлади. Мазкур жараён бундан олти йил муқаддам мусобақани омадсиз руҳда бошлаб, якунда шоҳсупага чиққан жамоамизни эслатиб юборди. Аввалгисидан фарқли ўлароқ, бугунги таркиб кучлироқ, ҳатто исталган захира футболчиси ўйинни кучайтира олади.

Муваффақиятли юришда бош мураббийнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини эътироф этиш жоиз. Тимур Кападзе бугунга қадар осон йўлни босиб ўтмади. Баъзида режалари ўхшамади. Танқидлар қилинди. Матбуот анжуманида унга қалампирли саволлар берилди. Бироқ мураббий ОАВдан ўзини олиб қочгани йўқ, матбуотни кузатмайман деб айтгани йўқ, аксинча, ўз устида ишлашда давом этди. Париж мутахассис ёки жамоага бўлган танқидлар бекатининг охиргиси эмас. Танқидлар бундан кейин ҳам давом этиши нормал ҳолат. Бироқ кези келганда, мақтаб ўтиш ҳам вазифамиз саналади. Шундай экан, етакчиларини кузатиб юборган жамоамиз ҳал қилувчи дуэлда йирик ҳисобда ютқазган тақдирда ҳам (ниятимга ўт тушсин) хафа бўлмайман ҳамда иккала кафтимни бир-бирига уриштиришга тайёрман. 

Кападзе йиллар давомида яхши таркиб жамлай олди. Кўпгина мусобақаларда танлаб олинган ўн бирликнинг тили оёғига етгунга қадар югуришга мажбурлиги ҳамда захирадан ўйинни кучайтирадиган футболчиларнинг етишмаслиги турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизнинг якунда кафтини пешонасига босишига мажбур қиларди. Қатардаги турнирда эса майдон четидаги креслоларда саф тортиб ўтирган ўғлонлардан ҳам бемалол битта жамоа тузиш мумкинлиги исботланди.

Болалик давримизда оралиқдаги рекламалар ҳисобига бир соатга чўзиладиган ўн дақиқалик "Самовий футбол" мультсериалидаги "Қор болалари" жамоаси сингари енгилмас бўлиб бораётган Олимпия терма жамоамизда ҳам етарлича қусурлар топилади. Мисол учун, ҳужум чизиғидаги футболчилар барча ўйинларда бир маромда ўйин намойиш эта олишмаяди, назаримда. Ҳатто ҳозиргача уч маротаба рақибларининг юз қиёфасини қиш фасли об-ҳавоси кўринишига келтирган Норчаев ҳам соат стрелкалари кенжатойининг ўз доирасини бир маротаба тўлиқ югуриб чиққунига қадар бўлган муддатдан ортиқ вақт давомида толиқиб қолмоқда. Эҳтимол, Олимпия ўйинларида миллий терма жамоа сардори Элдор Шомуродов бунга муносиб ечим сифатида таклиф этилар. Аммо Парижга мана шу ўғлонларнинг ўзлари боришига ҳам қарши эмасман.

Турнир давомида Олимпия терма жамоамиз турли рекордлар саҳифасини қайта ёзишга мажбур этмоқда. Жумладан, "оқ бўрилар" ҳозирга қадар 14 маротаба рақиб қўрғонини ишғол қилиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда Саудия Арабистони бирорта гол ўтказиб юбормаган ҳолда чемпионликка эришганди. Бизда шу натижани такрорлаш учун битта ўйин қолди, холос.

Ундан қувонарлироғи, Ўзбекистон ҳозирга қадар ўтказилган барча турнирлар давомида урилган голлар сони бўйича Жанубий Кореяни ортда қолдириб, мутлақ пешқадам (56 та гол)га айланди. Шунингдек, тўплар нисбати борасида ҳам (+33) яққол етакчига айландик.

Ҳамюртларимиз ушбу мусобақада голлар (14 та), зарбалар (106), қуруқ ўйинлар (5 та), Узатмалар аниқлиги (85%) борасида энг натижани қайд этиб тургани ҳам чемпионликка қайси жамоа кўпроқ лойиқ эканлигидан далолат беради.

Олимпиада йўлланмаси аҳолининг футболга бўлган қарашини ўзгартириб, кўпчиликни хурсанд қилгани бор гап. Ҳатто футболни ёпиб юбориш керак, ўйинчиларни тарқатиб юбориш керак қабилидаги сўзларни айтганларнинг ҳам юзларига табассум югурган бўлса, ажабмас. Сўнгги йилларда турли ёш тоифалари, шу билан бирга, миллий терма жамоамизнинг натижалари юксалиб бораётгани кишини қувонтиради. Бу эса бир жабҳада мени хавотирга солмоқда, яъни бу каби ютуқлар қизиқчилик санъатини ўлдириб қўйиши мумкин.

Хуллас, азалий орзуларимиздан бири ушалди — Ўзбекистон беш халқани ўзида бирлаштирган йирик спорт турнири йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртларимиз Фарангистонга олий мақсадда ташриф буюрганини рақибларига кўрсатиб қўяди, деган умиддаман.

"Темир хоним" қаршисида музқаймоқ ейиш бахти эса барчага насиб этсин. Йўлланма нақд бўлди, фақатгина виза, бориб-келиш, яшаш ва овқатланиш учун пул топиш керак, холос.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика