"Фулхэм" ярим ҳимоячи Уилсонни "Ливерпуль"дан 12 млн фунт эвазига харид қилади

Alisher
24 июл 2021
"Фулхэм" "Ливерпуль" ўйинчиси Харри Уилсоннинг трансфери борасида келишувга эришди.

Клуб 24 ёшли уэльслик футболчи учун 12 миллион фунт миқдорида маблағ тўлашади.

Уилсон 2020/21 йилги мавсумни "Кардифф"да ижарада ўтказди.

Футболчи жамоа таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 12та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic