FSA Awards. Салоҳ – йилнинг энг яхши футболчиси!
30 ноя 2021 08:10
Янгиликлар
FSA Awards. Салоҳ – йилнинг энг яхши футболчиси!
Британия футбол мухлислари уюшмаси 2021 йилнинг энг яхши ўйинчисини аниқлади.
Унга кўра, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ энг яхши топилди. Мисрлик овоз бериш жараёнида Мэйсон Маунт (“Челси”), Майкл Антонио (Вест Хэм), Фил Фоден ва Рубен Диаш (иккиси “Ман Сити”) ҳамда Юри Тилеманс (“Лестер”)ни ортда қолдирди.
Салоҳ мазкур совринни икки бор қўлга киритган илк футболчига айланди. У 2018 йил ҳам “йил ўйинчиси” бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, “FSA Awards” Британиядаги нуфузли совринлардан бири ҳисобланади. Унда йилнинг энг яхши эркак ва аёл футболчиси, йил ёзувчиси, йил подкасти ва бошқа номинацияларда ғолиблар аниқланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар