

"Ўзимиз учун кўп нарсаларни англаб олдик. Албатта, бу биз Жаҳон чемпионатида намойиш этмоқчи бўлган даража эмас, аммо ўйин фойдали бўлди. Майдондаги ҳаракатларни автоматизм даражасига олиб чиқиш керак, шу маънода Жаҳон чемпионатига янада тайёрланамиз.
Баъзида бундай ўйинлар кишини хуноб қилади, лекин мен бундан тушкунликка тушмайман. Олдинда ривожланиш бўлишини биламиз ва бунинг устида ишлаймиз. Айрим жиҳатларни тўғрилашимиз керак, шунда ўйинимиз яхшиланишига ишонаман.
Агар вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, ўйин манзараси бутунлай бошқача кўриниш оларди, чунки бизда бундай имкониятлар етарлича бўлди. Учта гол урганимизда, таассуротлар мутлақо бошқача бўлади. Энг муҳими шундаки, вазиятларни ярата оляпмиз. Умид қиламанки, тўп дарвозага киришни истамайдиган ўйинларни ўтказиб бўлдик. Энди эса тўплар дарвоза тўридан жой ола бошлайди", – деди хавбек.



