

"Футболда тезроқ яхши натижаларга эришиш муҳимлигини биламан, аммо узоқ муддатли режага эга бўлиш ҳам муҳим. Бизда эса у нарсанинг йўқлиги бироз ёмон деб ўйлайман.
Ҳозирги вақтда барчаси қисқа муддатли режаларга қаратилган. Биз жорий мавсум сўнггида нима бўлишини билмаймиз", - дейди Фред.
МЮ ҳозирда Англия чемпионатида 26 ўйиндан сўнг 46 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 4-ўринда бормоқда.



