

Аргентиналик иқтидор эгаси Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-туридан ўрин олган "Монако"га қарши ўйинда (6:1) гол уришга муваффақ бўлди.
"Танқидларни тўғри тушунаман. Болалигимдан мен ҳақимда доим гапиришади — бу ҳам омадим, ҳам бахтсизлигим. Мени "янги Месси" деб кўкларга кўтаришлари ёки "Реал" тарихидаги энг ёмон трансфер ва ҳақиқий фалокат деб ер билан битта қилишлари мумкин. Мен ўзимни Месси деб ҳисобламайман ва ҳеч қачон у бўла олмайман, лекин "Реал" тарихидаги энг ёмон харид эканлигимга ҳам ишонмайман.
Яхши спорт формасида бўлиш ва ўзимнинг энг яхши версиямни кўрсатиш учун тинимсиз меҳнат қиляпман. Ғаразли танқидлар одамга азоб беради, лекин биз футбол элитасидамиз ва бу ерда ҳамма нарса шундай ишлайди", — деди Мастантуоно.



