Франк Рибери Италиянинг бошқа клубига ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 июл 2021
Ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолиятини Рим клубида давом эттириши мумкин.

Якунланган мавсумда "Фиорентина" билан хайрлашган Франк Рибери Италиянинг "Лацио" клубига ўтиши мумкин. Франциялик футболчи Рим клуби сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин. Футболчи билан музокаралар олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Рибери якунланган мавсумда Италия А Сериясида "бинафшаранглилар" таркибида 29 ўйинда майдонга тушган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia