

"Ўйлашимча, биз фаворитмиз, лекин Аргентина ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқда, шунинг учун бу жамоа анча олдинга силжиди.
Мен Рабьонинг формага қайтишини кутяпман, чунки Марокашга қарши яхши ўйнаган бўлсак ҳам, кўп нарса таркибга боғлиқ. Ўйлайманки, биз ғалаба қозонамиз ва финалда кўп голлар бўлишини ҳис қиляпман, якшанба куни эрталаб аниқроқ айтишим мумкин", – деди Макрон.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳамда Франция ўртасидаги финал учрашуви 18 декабрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.



