Фозил Мусаев: "Канада бошида пенальтидан гол урганида, Бельгия юта олмасди"

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2022, 13:32
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Фозил Мусаев билан ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи доирасидаги Бельгия – Канада (1:0) учрашуви хусусида суҳбатлашдик.

- Учрашувдан аввал сиз учун ким фаворит эди? 

- Албатта, кўпчилик сингари ўйиндан олдин мен учун Бельгия фаворит эди. 

- Нима деб ўйлайсиз, агар баҳс аввалида Канада пенальтидан гол ура олганида, Бельгия барибир ғалабани илиб кетармиди?

- Агар бошида гол ўтказганида, менимча, Бельгия узоғи дуранг қила оларди ва иродали ғалабани қўлга кирита олмасди.



- ФИФА Кевин де Брюйнени учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топди. Фикрингизча, баҳснинг энг яхши футболчиси ким эди?

- Менимча, энг яхшиси де Брюйне бўлди. У ҳақиқатан ҳам зўр ўйинчи экан, кечаги ўйини менга ёқди. 

- Бельгия қайси босқичга қадар етиб бора олади деб ўйлайсиз? 

- Узоққа боради деб ўйламайман. Канада кеча Бельгияни роса қийнади. Агар Бельгиянинг ўйини яхшиланмаса, кечаги ўйини билан узоққа бора олмайди. 

- Сўнгги савол: Қайси терма чемпион бўлади? 

- Франция ёки Бразилия.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia