

Тажрибали собиқ ярим ҳимоячи Тошкент футбол академиясининг 2013 йилларда туғилган футболчилардан иборат жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
Мусаев ўзининг бой фаолияти давомида "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив", "Турон", "Металлург", "Нефтчи" ва "Бухоро" каби маҳаллий клублар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у легионер сифатида Қатарнинг "Ал Муаизир", Эроннинг "Сепахон" ҳамда Япониянинг "Жубило Ивата" жамоаларида ҳам муваффақиятли тўп тепган.
Профессионал фаолияти давомида Фозил Мусаев Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби бўлган, 2011 йилда эса "Насаф" таркибида ОФК Кубогида ғолиб чиққан. Унинг сўнгги жамоаси "Бухоро" клуби бўлди.



