

Британиянинг машҳур FourFourTwo нашри бугунги кундаги ФИФА рейтинги бўйича энг юқорида турган 48 жамоани тахминий ЖЧ-2026га олиб чиқди.
Маълумки Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 62-ўринда, Осиё қитъасида эса 6-поғонада бормоқда. Хабарингиз бор, 2026 йилги мундиалга Осиёдан 8,5та жамоа йўлланма олиши айтилмоқда.
Тахминий мундиал мезбони АҚШ деб танланди. Ўзбекистон терма жамоаси эса Польша ва Тунис терма жамоалари билан "J" гуруҳидан ўрин олди.
Албатта буларнинг бари FourFourTwo нашрининг тахминлари холос.




