Андрей Шипилов: “8 тур ичидаги энг қийин ўйин шу бўлди”

20 апр 2026, 00:46
Суперлига 8-тур доирасидаги “Қўқон-1912” — “Андижон” ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўтган 8 тур ичидаги энг қийин ўйин шу бўлди. Имкон қадар тайёргарлик кўрдик. Кийим алмаштириш хонасида ҳам айтдим, ҳеч қайси футболчига эътироз йўқ. Улар 90 дақиқа давомида сўралган нарсани қилишди ва ғалаба учун ўйнашга ҳаракат қилишди. Омад бироз юз ўгирди. Ўйин якунида Жавоҳир (Сиддиқов — таҳририят) гол урса бўлгани эди. “Андижон” ҳам омадсиз ўйинлардан сўнг яхшироқ натижа қайд этишга келганди. Бизда узоқ сафар бўлди, рақибимиз биздан кўра 2 кун кўпроқ дам олди. Энди Навоийга кетамиз, бу ерда ҳам шундай вазият. Буни умуман тушунмаяпман. Бир кун кўпроқ бўлганда ҳам тетикроқ бўлардик. Шунга қарамай, майдонда ҳеч ким ётиб олгани йўқ. Фарҳодни захирадан тушуришни жуда ҳам хоҳлагандим, аммо “Андижон”даги ўйинчи алмаштиришларга қарши йўл тутдик. Натижа адолатли. “Андижон” ҳам вақт пойлади ва яқинлашишга уринди. Яхшиямки, бугун тўхталишлар бўлмади. Ҳеч кимга ВАРга югурмади. Бу бизга анча ёрдам берди. Ўйлайманки, бизга 5-7 фоиз куч етишмади.

— Табатадзени Нимелининг ўрнига эмас, балки бошқа ўйинчининг ўрнига киритиб, иккита ҳужумчи билан ўйнасак бўлмасмиди?

— Нимели Хоразмда жуда яхши ҳаракат қилганди. Мен жамоа ичидаги барча нарсани ОАВга чиқара олмайди. Биз сунъий майдонда ўйнадик ва унда бироз жароҳат бор эди. Жароҳат хавфини ошириб юбормаслик учун унга лойиқ ўйин вақтини бердик. Унга ҳеч қандай эътироз йўқ. Тома ўйинни кучайтирди. Жавоҳир ҳам майдонга ташланди. Умуман олганда, ўзгаришларимизнинг барчаси ҳужумга қаратилган эди.


Манба: championat.asia