

"Манчестер Сити" ЕЧЛ гуруҳ босқич 3-тур доирасида йирик ҳисобда (5:0) ғалабага эришди. Дубль қайд этган Холанд голлардан бирини ҳавода товони билан зарба бериб, уришга муваффақ бўлди.
"У билан гаплашганда шундай дедим: "Ошна, агар мен шу каби зарба беришга уриниб кўрганимда, мушакларимни чўзиб олган бўлардим!" У буни қандай амалга ошираётганини тушунолмадим. Балки унга унинг узун оёқлари ёрдам берар.
У ақлдан озган! Ундаги иқтидор бошқа ҳеч кимда йўқ", – деди "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси "TNT Sports"га интервьюсида.



