UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  30 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  82 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  8

"Финал ёш футболчилар учун тажриба ва реклама бўлади. Ҳусниддин Алиқулов катта йўқотиш". Собиқ "Насаф"чилар финал олдидан нималар деди? Янгиликлар

"Финал ёш футболчилар учун тажриба ва реклама бўлади. Ҳусниддин Алиқулов катта йўқотиш". Собиқ "Насаф"чилар финал олдидан нималар деди?

Рўзиқул Бердиев мураббийлигидаги "Насаф" жамоаси ОФК кубоги-2021 финалида Баҳрайннинг "Ал Муҳаррак" клуби билан тўқнаш келади.

Барча тарих такрорланишини интиқлик билан кутмоқда. Биз эса ўша тарих иштирокчиларидан фикрлар олишда давом этамиз. Дарвозабон Элдор Суюнов ва ҳимоячи Шерзод Аъзамов финал олдидан қизиқарли мулоҳазаларни юритишди. 

Элдор Суюнов - Насиб қилса, "Насаф"дан фақат ижобий натижа кутмоқдаман. Чунки бу жамоага бефарқ эмасман. "Аждарлар" мавсумнинг финишини жуда кучли спорт формасида ўтказмоқда. Буни охирги йиллар кўрсатиб турибди. Майдонда қайси футболчи катта саҳнага чиқади? Шуни айтишим мумкинки, "Насаф"да жамоавий ўйин жуда кучли йўлга қўйилган. Шу боис бирор футболчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Тарихий натижа такрорланишини кутмоқдаман. Жамоанинг ёш футболчилари учун финал ҳақиқий тажриба ва реклама бўлади. Ушбу учрашув орқали насиб бўлса, 2-3 футболчи легионер бўлишини тилаб қоламан. Финалда фаворит, аутсайдер, мезбон ёки меҳмон деган тушунчалар ўз кучини йўқотади. Худодан омад тилаб қоламан. Бунда катта иштиёқ, ғалабага бўлган ишонч, хоҳиш асосий планга чиқади. 

Шерзод Аъзамов - Финалда имкониятлар тенг. Битта ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Насаф" ютишига умид қиламан ва жамоага омад тилайман. Менимча Ҳусниддин Алиқулов жуда катта йўқотиш, деб ўйлайман. Боиси стандарт вазиятларда Алиқуловда устунлик бўларди. Ҳимоя ва ҳужумда боши билан яхши ҳаракат қилади.

Аль-Мухаррак

Кубок АФК - финальная стадия . final-тур

05/11/2021, 21:00

0
:
3
Тугади

Насаф Карши

45'
90'


Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман" 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика