

"Бу йилни унутиш қийин бўлади. Майдонда ҳаммаси жойида бўлса, унинг ташқариси даҳшатга тўла эди.
Мен ҳамкасбларимни алоҳида қайд этмоқчиман. Стефано Пиоли ва укам Симоне Инзаги ўзларини жуда яхши кўрсатишди. "Милан" жароҳатларга қарамай, ғалаба қозонишда давом этмоқда ва А Серия жадвалида пешқадамлик қиляпти. Агар менинг "Беневенто" клубим "Лацио"га қарши ўйнаса, бу шунчаки икки ака-ука ўртасидаги ўйин бўлмайди. Биз бутун 90 дақиқа давомида рақиб бўламиз.
Мен Чиро Иммобилени ниҳоясига етаётган йилнинг энг яхши форварди деб атамоқчиман", – дея Инзагининг сўзларини келтиради Football Italia.



