

Ёш мутахассис клуб раҳбариятини ҳам танқид қилди.
"Ютган пайтишимиз бирга бўлдик, ютқазганимизда эса ўзимни ёлғиз ҳис қилдим. Улар ҳатто менинг "Кротоне"га қарши ўйиннинг сўнгги 5 дақиқасини кўрмаганим учун айблаб, бу борада расмий баёнот ҳам қилишди.
Мен ёлғонни қабул қила олмайман, ўсиш муҳим, мағлубиятдан сўнг ҳам. Мен хафаман. Биз штабимиз билан биргаликда кунига 10 соат ишладик.
Клубдан кетаманми? Ҳа, менда жавобгарлик бор. Аммо, бошни тик тутган ҳолатда кетяпман", - дейди Инзаги.



