UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  0 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  3 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  1 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  4 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  3 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  31 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  3

Филиппе Коутиньо: «Мухлислар стадионга биз учун келишади» Янгиликлар

Филиппе Коутиньо: «Мухлислар стадионга биз учун келишади»

Бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо «Ливерпул»нинг етакчи футболчиларидан бирига айланиб улгурган.
Яқинда у «Ливерпуль Эчо» нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Энг эсда қоларли голингиз қайси?

- Бирортасини алоҳида кўрсатиш қийин. Шунингдек, гол урган вазият­даги ҳиссиётларни ҳам тушунтириб бериш мушкул. Лекин танлашим керак бўлса, «Олд Траффорд»да Европа Лигасидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувдаги голимни танлайман. Бу воқеа ўйиннинг муҳим пайтида юз берганди. Шу тариқа азалий рақиб билан бўлган баҳсда ташаббус биз томонга оғиб кетган ва икки учрашув натижасига кўра кейинги босқичга йўл олгандик. Ўша ўйинни рафиқам стадионда томоша қилганди. Иккинчи бўлимда мухлислар тинмай исмимни айтиб ҳайқириб туришганди. Буни эшитиш қандай ёқимли.

- Ўтган мавсум рақиблар дарвозасини 12 марта ишғол қилгандингиз. Ҳозирги мақсадлар қандай? Айни пайт тўртта гол билан жамоа тўпурари бўлиб турибсиз. Умуман олганда, мерсисайдликлар сафида 152 учрашувда 32та тўп киритгансиз.

- Балки ҳозир тўпурардирман. Аммо шуни аниқ биламанки, бунданда яхшироқ ўйнашга қодирман. Бу - бошланиши. Ҳамиша ўсиш ва ҳаракатларимни яхшилашга уринаман. Жамоа учун муҳим ўйинчи бўлишни истайман. Шу билан бирга, «Ливерпул»нинг юқори марраларни забт этишида ёрдам бермоқчиман.

- Январда «Интер»дан ўтганингизга тўрт йил тўлади. Ўшанда ливерпулликлар сиз учун 8,5 миллион фунт стерлинг тўлашганди. Сўнгги пайтларда «ПСЖ» ёки «Барселона»га ўтишингиз ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ваҳоланки, шартномангиз 2020 йилга қадар тузилган.


- «Ливерпул»да ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан. Бу ерда бахтлиман. Нафақат клубда, балки шаҳарда ҳам ўзимни яхши сезаман. Ливерпуль - ажойиб шаҳар. Турмуш ўртоғим билан кино ва ресторанларга доимий равишда бориб турамиз.

- Жамоа мухлислари ҳақида қандай фикрдасиз?


- Ишқибозлар ҳақиқатан ҳам ажо­йиб. Улар номимни айтиб куйлашганда роҳатланаман. Мухлислар ўзимизга бўлган ишончни оширишимизда ёрдам беришади, стадионга биз учун келишади.

- 18 ёшли болакай учун Рио-де-Жанейрони тарк этиб, «Интер» аъзосига айланиши қанчалик муҳим эди?


- Ҳамиша Айне ёнимда бўлган. У билан танишганимизда 14 ёшда эдим. Айни пайт гол урсам рафиқамни трибунада қидираман. Унинг мен учун қанчалик керакли инсон эканлигини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Қаерда бўлсам, ҳамиша биргамиз. Айне мен учун Бразилиядаги ҳамма нарсасидан воз кечди ва ёнимга келди. Доимо унинг қўллашини ҳис қиламан. Мен учун қилган ишлари туфайли Айнедан умрбод миннатдорман. Агар ўйиним қовушмаса доимо хафа юраман. Турмуш ўртоғим эса кайфиятимни кўтаришга ҳаракат қилади. Барча муваффақиятларимни оиламга бағишлайман.


ЖАЪФАРАЛИ тайёрлади


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика