Филипп Лам "Бавария" Шон-шуҳрати музейидан жой олди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
29 май 2017
Ортда қолган мавсумда "Бавария" сардори ва афсонаси Филипп Лам футболчилик фаолиятига якун ясади.

Лам клубда 22 йил ўйнади ва 20та соврин ютди.

"Бавария"нинг муваффақиятларига қўшган улкан ҳиссасини эътироф этиш мақсадида клуб раҳбарияти Ламни Шон-шуҳрати музейига киритди. Шу тариқа, Филипп Лам Оливер Кан давридан бери клуб Шон-шуҳрати музейида ўз юлдузига эга бўлган биринчи футболчига айланди. Умумий олганда эса, Лам Франц Беккенбауэр, Герд Мюллер, Зепп Майер, Карль-Хайнц Румменигге, Ули Хёнесс, Лотар Маттеус, Жованни Элбер, Мехмет Шолл ва Оливер Кан каби афсоналардан кейин музейдан жой олган ўнинчи футболчига айланди.



"Филипп Лам - "Бавария"нинг янги тарихидаги энг яхши футболчилардан бири. У доимо "Бавария" шаънини юқори даражада ҳимоя қилиб келгани учун ҳам Шон-шуҳрати музейидан жой олишга ҳақли. "Бавария" ажойиб фаолияти учун Ламга миннатдорчилик билдиради", - деди Румменигге.




Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbayern.com