

Уларда Жаҳон чемпионати ғолиблари — Кристиан Карамбё ва Карлес Пуйоль махсус меҳмон сифатида иштирок этмоқда. Даставвал меҳмонлар Жаҳон чемпионати кубогини ўзбекистонлик ёш футболчиларга намойиш этиш орқали уларга мотивация бериш, шунингдек, мастер-класс ўтказиш учун «Бунёдкор» академияси майдонига ташриф буюришди. Жаҳон футболи афсоналари ёшларимиз билан суҳбатлашиб, улар билан биргаликда футбол ўйнадилар. Эътиборли жиҳати, мазкур учрашувни Жаҳон чемпионатлари рекордчиси, собиқ ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борди.
Учрашув якунида барча эсдалик учун суратга тушди.










