ФИФА Россия U-17 терма жамоасига Жаҳон чемпионатида қатнашишга рухсат берди
04 окт 2023 22:49
Янгиликлар
ФИФА Россия U-17 терма жамоасига Жаҳон чемпионатида қатнашишга рухсат берди
ФИФА кенгаши Россиянинг 17 ёшдан кичик терма жамоаларига халқаро мусобақаларда қатнашишга рухсат берди.
"ФИФА кенгаши УЕФАнинг 26 сентябрь куни қабул қилинган Россиянинг 17 ёшдан кичик терма жамоаларига халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқини қайтариш борасидаги қарорини ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпионатига ҳам тадбиқ қилишга қарор қилди. УЕФА мусобақалари ушбу турнирга саралаш вазифасини ўтайди.
Шу тариқа, ушбу турнирда қатнашадиган Россия жамоаларининг дисквалификацияси бекор қилинади.
Бу жамоалар мусобақаларда "Россия" эмас, "Россия футбол иттифоқи" номи билан қатнашишлари талаб қилинади. Шу билан бирга, улар давлат мадҳияси ва байроғисиз, либосларда эса нейтрал ранглар билан мусобақада қатнашишлари мумкин.
Қолган тақиқлар Украина билан можаро ўз якунига етмагунига қадар ўз кучида қолади", -дейилади ФИФА баёнотида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар