

Унга кўра, сўнгги руйхатдан Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси, Португалия терма жамоаси сардори Криштиано Роналдо ва Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигига эришган дарвозабон Мануэль Нойер жой олди.
Ғолиб номи 2015 йил, 12 январ кунида Цюрихда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросида маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси бу совринни тўрт маротаба, Криштиану Роналду эса икки маротаба қўлга киритган. Дарвозабонлардан бу совринга фақатгина 1963 йилда Лев Яшин лойиқ кўрилган.



