

Бу Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Хулиан Альварес ўртасида юзага келган можаро оқибатида рўй берди.
Эндиликда ФИФА 2027 йил 1 январдан кейин тузиладиган шартномаларда футболчининг 40 та йиллик маошидан ортиқ бўлган товон пули миқдорини номутаносиб (асоссиз даражада юқори) деб ҳисоблайди. Шу тариқа, ФИФА ўз меъёрий ҳужжатларини нафақат мазкур вазиятга, балки Европа Иттифоқи қонунчилигига ҳам мослаштирмоқда.
"Оддийроқ қилиб айтганда: ягона мақсади етказилган зарарни қоплаш эмас, балки футболчининг кетишини тўсиб қўйиш бўлган осмон нархлар даври поёнига етмоқда.
Хулиан билан бўлган ҳолат каби футболчининг йиллик брутто-маошидан 40 баравар кўп бўлган товон пуллари — бу янги регламент барҳам беришга қаратилган айнан ўша номутаносиблик кўриниши", — дея янги қоидаларга хулоса ясади испаниялик спорт юристи Мигель Галан.
Бундай вазиятлар қандай ҳал қилиниши — ФИФАнинг арбитраж органларидами ёки бундай шартнома шунчаки рўйхатдан ўтказилмайдими, ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.



