UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Тоттенхэм" — "Бёрнли". Кайл Уокер асосий таркибда  1 18:09Суперлига. "Динамо" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 17:27Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  21 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  6 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  32 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  97 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  22 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0

Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Сурхон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва кўп вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда бироз ўзгаришларга қўл урдик ва гол урдик ҳам. Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Нега бундай қилганимизни билмайман. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олиш яхши эмас. Бу бизга бош оғриқ бўлмоқда.

- Жамоангиз голдан сўнг ҳимоявий услубга ўтаётганидан нолидингиз. Бунга сабаб нима? Бош мураббий кўрсатма бермаётган бўлса, нега футболчилар ҳимояланишмоқда?

- Ушбу масалани ҳал этишимиз керак. Бу бизнинг муаммомиз. Шунигдек, яратган вазиятларимиздан яхши фойдалана олмаяпмиз.

- Сильванус Нимели қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берсангиз? Шунингдек, сўнги учрашувларда яхши ўйин намойиш этаётган Асадбек Каримов бугунги учрашувда кеч майдонга тушди. Каримовнинг асосий таркибдан жой олмаганига сабаб нима?

- Нимели тикланиш жараёнида. Секин асталик билан ўз спорт формасини тиклаб бормоқда. Ҳужумчимиз тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз. Асабдек Каримовни эртароқ майдонга туширишим керак эди деб ўйлайман. Шу ишда бироз хатога йўл қўйдим. Асабдек ўйинни кучайтира олиши аниқ эди, аммо биз кеч қарор қабул қилдик.

- Ўйин давомида прожекторлар учиб қолди ва учрашув бир муддатга тўхтатилди. Бу жамоангизга қанчалик зарар етказди?

- Аксинча, бу бизга ёрдам берди. Чироқ ўчишига қадар жуда чуқур ҳимояга ётиб олгандик. Техник танаффусда бироз нафас ростлаб олдик.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика