Фернандиньо мавсум якунлангач "Ман Сити"ни тарк этишини эълон қилди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2022
Футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиришни режалаштирган.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фернандиньо ёзда клубни тарк этади. Бу ҳақида футболчининг ўзи маълум қилди.

"Кейинги мавсум ҳам "Сити"да бўламан деб ўйламайман. Майдонга тушишни, футбол ўйнашни хоҳлайман. Шу сабаб ҳам Бразилияга қайтаман. Бу қарор оилам билан маслаҳатлашиб қабул қилинди", -дейди Фернандиньо.

Маълумот учун, Фернандиньо "Манчестер Сити" таркибида 13 та соврин ютган. Улар орасида тўртта АПЛ чемпионлиги бор.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia