

"Лингарднинг "Манчестер Юнайтед" ҳақида унутадиган вақти келди деб ўйлайман. Ҳозир биз унинг "Вест Хэм"да ўйнаётганда қувончли юзини кўрмоқдамиз.
Унинг ўзига бўлган ишончи қайтди ва кўзларида учқун пайдо бўлди. Жесси бир зумда жамоага қўшилди. У "Юнайтед"га қайтиши керак эмас, Жесси у ерда иккинчи ролда бўлади", - дейди Фердинанд.
28 ёшли вингер жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.



