

- Мазкур баҳс қийин ўтишини олдиндан билардик. Чунки “Бунёдкор”нинг ҳозирги таркиби жуда яхши йигитлардан ташкил топган. Биз эса яратилган имкониятларимиздан тўғри ва унумли фойдаланган ҳолда ғалаба қозондик деб ўйлайман.
Қолаверса, учрашувнинг охирги дақиқалари анча асабий ўтди. Айниқса, ВАР билан боғлиқ ҳолат. Менинг фикримча, ўша вазиятда чиндан ҳам пенальти йўқ эди. Шу куни ғалаба қозонишимиз насиб қилган экан, ҳаммаси якунда ижобий натижа билан тугади.
Мавсумни имкон қадар юқори ўринлардан бирида тугатишни мақсад қилганмиз ва олдинда турган беллашувларда бунга интиламиз.


