Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКАга ўтишимни Ўзбекистонда барча салбий қабул қилди"
29 фев 2024 20:24
Янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКАга ўтишимни Ўзбекистонда барча салбий қабул қилди"
ЦСКАнинг ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев унинг "қизил-кўк"лар лагерига кўчиб ўтишига ватанидаги муносабат ҳақида гапирди.
“ЦСКАга ўтганимда, Ўзбекистонда дастлаб барча салбий муносабат билдирди. Ҳамма кичик жуссам туфайли РПЛда ўйнай олмаслигимни ва тезда Ўзбекистонга қайтишимни башорат қилишди. Аммо ватандошларимнинг бу сўзлари менга фақат туртки берди.
РПЛни "ўлик" лига деб атаган "Пахтакор" мураббийининг сўзларини ўқидим. Такрор айтаман, у шундай муносабат билдирганлардан бири эди. Мен у ва бошқалар хато қилганини исботламоқчиман”, - деди Файзуллаев.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ўтган ёзда "Пахтакор"дан Москва клубига ўтганди. Бу даврда у барча турнирларда 18 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар