Фати жароҳат сабаб 3 ой атрофида тўп тепа олмаслиги мумкин
22 янв 2022 11:00
Янгиликлар
Фати жароҳат сабаб 3 ой атрофида тўп тепа олмаслиги мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати "Атлетик" (2:3)га қарши Испания Кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйинда олган жароҳати бўйича тиббий текширувдан ўтди.
19 ёшли испан операция борасида бир қарорга келиши керак. Агар жарроҳлик амалиёти ўтказилса, ўйинчи уч ойгача бўлган вақтни ўтказиб юборади.
Олдинроқ клуб матбуот хизмати Фатида чап сон мушаги билан боғлиқ жароҳатни хабар қилган эди.
Фати жорий мавсум барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар