UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  0 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  5 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  12 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  20 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2

Фарҳод Абдумавлонов: "Учинчи турдаги муваффақият учун шифокоримизга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Фарҳод Абдумавлонов: "Учинчи турдаги муваффақият учун шифокоримизга раҳмат айтаман"

16-22 январь кунлари бўлиб ўтган футзал бўйича XXI миллий чемпионат 3-турининг энг яхши футзалчиси деб "Олмалиқ" аъзоси Фарҳод Абдумавлоновни эълон қилган эдик.

Қуйида Абдумавлонов билан уюштирилган кичик суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Авваламбор ўзбек ва жаҳон футболи билан бир қаторда футзални ҳам доимий ёритиб бораётгани учун CA ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сайтингиз талқинига кўра 3-турнинг энг яхши ўйинчиси бўлганимдан ҳурсандман. Бунга эришиш ўз-ўзидан бўлиб қолмади деб ўйлайман. Бунда мураббий ва жамоадошларимнинг катта ҳиссаси бор, уларга ҳам раҳмат айтмоқчиман, - дея сўз бошлади Фарҳод Абдумавлонов.

- Учинчи тур қай даражада ўтди?
- Тур жамоамиз учун яхши ўтди. 3-тур бошланишидан олдин жамоада бир нечта ўйинчилар енгил жароҳат олишган эди, лекин клуб шифокори барчани ўйинлар бошлангунга қадар тўлиқ даволанишига эриша олди. Бунинг учун шифокоримизга катта раҳмат айтаман. Бу нарса бизга қўшимча куч берди десак ҳам бўлади ва биз турни кўтаринки руҳда ўтказдик.

- "Дўстлик-AIN" билан ўйин ҳақида фикрингиз?
- "Дўстлик-AIN" яхши шаклланган жамоа. Ўша учрашувда бизга бироз омад етишмади деб ўйлайман. Имкониятларимиздан фойдаланмаганимиз етмагандек, ўз дарвозамиздан ҳам иккита тўп ўтказиб юбордик. Футзалда ҳам футболдаги каби "олтин қонун" бор: Сен урмасанг, сенга уришади. Шунга қарамай, мураббийларимиз баҳс якунида ўйновчи дарвозабонни майдонга туширишга мажбур бўлишди. Бу эса ўз сўзини айтди ва ҳар икки жамоа бир очкодан ишлади.

- Жамоадошларингиз билан ким кўпроқ гол уриши борасида қандайдир баҳс борми?
- Клубимизда ким кўп гол уриш ўйини йўқ (кулади). Албатта, гол уриш ҳар қандай ўйинчи учун ёқимли бўлади. Голлар асосини жамоа ташкил қилади, шу сабабдан барча голларимда шерикларимнинг ҳиссаси бор деб ўйлайман ва бу голларни жамоаники деб биламан.



Толибжон Қосимов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика