UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021": "Бунёдкор" бош соврин ҳамда 50 миллион сўм мукофот пулини қўлга киритди Янгиликлар

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021": "Бунёдкор" бош соврин ҳамда 50 миллион сўм мукофот пулини қўлга киритди

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" ўз ниҳоясига етди.

Мусобақанинг сўнгги финал учрашувида Тошкентнинг "Бунёдкор" ҳамда Фарғонанинг "Истиқлол" жамоалари бош соврин учун майдонга чиқишди. Ушбу тўқнашувда "қалдирғочлар" ғолиб чиқишди, ҳисоб 4:1. Лутфулла Тўраевнинг дубли ҳамда Фаррух Икромов, Расул Йўлдошевнинг голлари пойтахт клубининг ғалабасини таъминлади. "Истиқлол"дан эса Сардор Сотволдиев ягона гол билан жавоб қайтарди. Шу тариқа "Бунёдкор" жамоаси олтин, "Истиқлол" эса кумуш медалларига эга чиқди. Тақдирлаш маросимида мусобақанинг энг яхшилари аниқланди. Аввал маълум қилинганидек совриндор жамоаларга  маълум суммадаги сертификат ва эсталик совғалари топширилди. 

Энг яхши дарвозабон - Фаррух Турдиалиев ("Истиқлол")

Энг яхши ўйинчи - Анвар Ҳожимирзаев ("Истиқлол")

Энг яхши мураббийи - Илҳом Мўминжонов ("Нефтчи")

Энг яхши ҳужумчи - Шоҳназар Норбеков ("Қўқон-1912")


"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" ўз ниҳоясига етди. Финал.

"Бунёдкор" - "Истиқлол" 4:1

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов,  Шоҳруҳ Аъзамов.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Голлар:  Лутфулла Тўраев, 20 - 1:0. Сардор Сотволдиев, 48 - 1:1. Лутфулла Тўраев, 70 - 2:1. Фаррух Икромов, 84 - 3:1, Расул Йўлдошев 87 - 4:1

"Бунёдкор": Равшан Ягудин, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулла Абдуллаев, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Санжар Рашидов, Лутфулла Тўраев, Одилжон Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Захира: Сарвар Каримов, Шаҳбоз Эркинов, Иброҳим Томива, Иброҳим Ибрагимов, Улуғбек Абдуллаев, Расул Йўлдошев, Ғайрат Азизхўжаев, Фаррух Икромов, Нозимхон Рустамов.

"Истиқлол": Фаррух Турдиалиев, Дилёрбек Эрматов, Абдухолиқ Қурбонов, Аҳрор Ўктамов, Шоҳруҳ Бойқўзиев, Павел Смоляченко, Сардор Сотволдиев, Элёр Мамасолиев, Раҳматилло Ўктамов, Даврон Исоқов, Анваржор Ҳожимирзаев.

Захира: Жасур Абдуллаев, Иқбол Бобохонов, Миржалол Неъматов, Достон Ўринбоев, Илҳом Ваҳобов, Мансур Саидов, Хушнуд Бозоров, Мўйдин Мамазулунов, Асилбек Алижонов.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика