UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Анвар Бердиев: "Мусобақанинг финалига етиб келишимизни кўпчилик кутмаганди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Мусобақанинг финалига етиб келишимизни кўпчилик кутмаганди"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг "Бунёдкор"-"Истиқлол" (4:1) жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Тўғрисини айтсам, жамоамизнинг мусобақанинг финал босқичига қадар етиб келишини кўпчилик кутмаганди. Фурсатдан фойдаланиб жамоамиз футболчиларига миннатдорчилик билдираман, улар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Тўғри финал учрашувида йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик, лекин биз бундай фожеа ясаш ниятимиз йўқ. Мусобақа давомида камчиликларимизни кўриб олдик, албатта булар устида ишлаймиз. Насиб бўлса янги мавсумда "Истиқлол" ўз ўрнига эга бўлган жамоа сифатида намоён бўлади. Шу йўналишда ишлашда давом этамиз.

Ушбу турнир жамоамиз мавсумолди тайёргарлик доирасида жуда зарур эди. Мусобақа давомида бир қатор номдор ва кучли жамоалар билан ўйин ўтказиш орқали хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Бизга энг кераклиси мана шу турнир орқали футболчиларнинг ўз-ўзларига, хусусан ғалабага бўлган ишончларини шакллантириб олдик. Мусобақани иккинчи ўрин билан тугатдик, айтиш жоиз бўлса бу жамоамиз учун яхши натижа.

Эндиликда 3-4 кун жамоамиз футболчиларига кичик таътил берамиз, улар ҳар икки-уч кунда ўйинлар ўтказишди, чарчоқ бўлиши табиий хол. Бу йилги турнир аввагиларидан кўра анча кўтаринки руҳда ўтди, иштирокчи жамоаларга назар ташласангиз ҳам бу яққол кўзга ташланиб турибди. Тез орада машғулотларга киришиб, янги мавсумда ПРО-Лигада ҳам шу каби муносиб этишга ҳаракат қиламиз" - дейди Анвар Бердиев.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика