

"Бу йилги мусобақа кўтаринки руҳда ўтди деб ўйлайман. Турнир давомида "Бухоро", "Турон", "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" каби кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Биринчи ўринни мақсад қилган эдик, афсус финал баҳсида омадимиз чопмади. Умумий холатда айтадиган бўлсак бу турнирдаги иштирокимиз ёмон чиқмади. Мусобақа давомида кўрдик, яна ўз устимизда ишлашимиз зарур экан. Насиб бўлса янги мавсумда ПРО-Лигада ғолиб чиқиб Суперлига йўлланмасига эга чиқмоқчимиз.
Мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганим менга қўшимча иштиёқ беради. Лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Ўз устимизда янада кўпроқ ишлаб, ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз" - дейди Анвар Ҳожимирзаев.
Бекзод Толибов ёзиб олди.



