

1985 йилда туғилган ҳакам 2011 йил халқаро ўйинларни бошқаришни бошлаган. ОФК ушбу ҳакамнинг бригадасини 2015 йилнинг энг яхши бригадаси деб топган эди.
Мирдаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 чорак финали доирасидаги Жанубий Кореяга қарши ўйинда бош ҳакам бўлган. Ўша учрашувда корейслар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Бу ҳакам Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Бангладешдаги саралаш баҳслари доирасидаги икки учрашувида фаолият олиб борди. Бангладешга қарши учрашувда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоамиз 4:0 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Сурияга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.
2016 йил бошида Қатар мамлакатида бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувида ҳам айнан шу Ал Мирдаси ишлаганди. Вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда бош ҳакам дарвозамиз томон шубҳали пенальти белгилаган эди.
TAS-IX эмас



