UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  1 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  1 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  8 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  10 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  7 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  8 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  121 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  40 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  7 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  3 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  3

ОЧЛ. ОКМК сўнгги ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичини очкосиз якунлади Янгиликлар

ОЧЛ. ОКМК сўнгги ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичини очкосиз якунлади

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-тури доирасида ОКМК сафарда "Эйр Форс" билан куч синашди.

Осиё Чемпионлар Лигаси. 5-тур

"Эйр Форс" — ОКМК 3:2

Голлар: 1:0 — 14, Саад Абдул Амир, 2:0 — 15, Атчу, 3:0 — 42, Муҳаммад Қосим, 3:1 — 62, Миржаҳон Мираҳмадов, 3:2 — 90+4, Мартин Боакье.

Эйр Форс: 20.Муҳаммад Ҳамид, 2. Маруфи (6.Самеҳ Саид, 77), 7.Шариф Абдул Кадим, 24.Ҳасан Раед Матрук, 40.Н'Диайе, 44.Ҳамуд Машан, 13.Атчу (5.Юсуф Фавзи, 66), 19.Муҳаммад Қосим (14.Эдуку, 74) 25.Саад Абдул Амир, 30.Мустафо Волид Фатла (16.Шиҳоб Раззоқ, 74), 88.Муҳаннад Абдулраҳим (77.Аҳмад ал Сарори, 74)

Захира: 8.Иброҳим Байеш, 10.Али Жасим, 11.Ҳуман Тариқ, 12.Муҳаммад Шокир, 17.Мустафо Садун, 18.Апоко, 48.Руслан Ҳанун

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 3.Сардор Раҳмонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев (40.Жаҳонгир Фозилов, 90+2), 29.Виталий Денисов (C), 4.Миржамол Қосимов (38.Сирожиддин Башриддинов, 90), 24.Мурат Эрматов (23.Искандар Бусинов, 83), 88.Сиаваш Хақназарий, 14.Миржаҳон Мираҳмадов (39.Аслбек Умирзоқов, 90), 27.Мартин Боаке, 10.Хуршид Ғиёсов
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 12.Дилшодбек Ёқубов

Огоҳлантириш: Миржаҳон Мираҳмадов (74)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+4. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳақназарийнинг узатмасидан сўнг Боакье бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни қисқартирди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Мезбонлар бир дақиқа ичида иккита ноаниқ зарба йўллади.

84. ОКМКда илк ўзгариш амалга оширилди: Бусинов Эрматовни алмаштирди.

80. ОКМКда стандарт юзага келди, Қосимовнинг узатмасидан сўнг Ҳақназарий ноаниқ зарба йўллади.

77. Сўнгги 3 дақиқа ичида мезбонларда 4та ўзгариш амалга оширилди. ОКМК эса ҳали бу ишга қўл урмади.

74. Мираҳмадов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

71. ОКМКда бурчак зарбаси ижро этилди, аммо тўп рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

65. ОКМКда стандарт вазият юзага келди. Қосимовнинг узатмасига зарба йўллайдиган шериги топилмади.

62. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мираҳмадов чап оёқда чиройли зарба йўллаган ҳолда ҳисобни қисқартирди!

59. ОКМКдан навбатдаги ҳужум, Аҳмадалиевнинг узатмаси шеригига етиб бормади.

55. Меҳмонлар фаоллашди, аммо ҳужумларни якунлашда ҳамон эпчиллик етишмаяпти.

50. Мезбонлар бурчак тўпи натижасида тўртинчи голни уришига бир баҳя қолди. Раҳимов чапдастлик билан тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

42. ГОЛ! Муҳаммад Қосим узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ироқликлар бугун асосий таркиб билан ўйнамаяпти.

41. ОКМК футболчилари томонидан ташкил этилган ҳужум якунига етмай қолди.

39. Майдон марказида Раҳмонов томоиндан қўполлик ишлатилди.

34. Ғиёсов бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

31. Матрукга тиббий ёрдам кўрсатилди.

29. Мезбонларнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

25. Сааднинг зарбасидан сўнг ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди, яхшиямки, унинг уриниши аниқ чиқмади.

24. Сиаваш ҳужумда қоидабузарлик содир этди.

15. ГОЛ! Атчу навбатдаги ҳужумда узоқ масофадан ОКМК дарвозабонини ожиз қолдирди. Биз эса такрорий вазият намойиш этиляпти, деб ўйлабмиз.

14. ГОЛ! Саад Абдул Амир қарши ҳужум натижасида кучли зарба билан ОКМК дарвозасини ишғол қилди.

15. ОКМКниинг комбинацияси натижасида Ҳақназарий чап оёқда зарба йўллади, бироқ зарба кучи юқори бўлмади. 

13. ЗАРБА! Мираҳмадов қарши ҳужум натижасида яқин масофадан кучли зарба йўллай олмади.

12. Хавфли вазият! Мезбонларнинг ўнг қанотдан узатган тўпига оёқ қўядиган футболчи топилмади.

10. ЗАРБА! Шариф Абдул Кадимнинг чап қанотдан йўллаган зарбасини Раҳимов қийинчилик билан қайтарди.

7. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди, бироқ сўнгги зарбани йўллай олмади.

5. Майдон марказида ОКМК футболчиси рақибига нисбатан қоидабузарлик содир этди.

1. Учрашув бошланди. "Эйр Форс" кўк, ОКМК оқ-кулранг либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика