UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  0 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  3 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  1 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  3 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  2 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  2

Евро-2024. Испания Италияни ҳақли тарзда мағлуб қилиб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди! Янгиликлар

Евро-2024. Испания Италияни ҳақли тарзда мағлуб қилиб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди!

Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионатининг "Б" гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган марказий ўйинида Испания Италияни мағлубиятга учратди.

Евро-2024

"Б" гуруҳи, иккинчи тур

Испания – Италия 1:0  

Гол: Риккардо Калафьори 55' (автогол)

20 июнь, 23.59. «Арена АуфШальке», Гельзенкирхен шаҳри

Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения)

Ҳакамлар: Андраж Ковачич, Томаж Кланчник (Словения)

Тўртинчи ҳакам:  Клеман Тюрпен (Франция)

ВАР ҳаками: Нейц Кайтазович (Словения)

АВАР ҳакамлари: Бартош Франковски, Томаш Квятковски (Польша)

Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман, Кукурелья, Мерино, Фабиан Руис, Родри, Педри (Алекс Баэна, 71), Уильямс (Перес, 78), Ямаль (Ферран Торрес, 71), Мората (Ойарсабаль, 78).

Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко, Жоржиньо (Кристанте, 46), Барелла, Фраттези (Камбьязо, 46), Пеллегрини (Распадори, 82), Кьеза (Дзакканьи, 64), Скамакка (Ретеги, 64).

Огоҳлантиришлар: Доннарумма (15), Родри (45+2), Кристанте (46), Ле Норман (69), Карвахаль (90+6).

Испания

Риккардо Калафьори - 55'

Чемпионат Европы. Группа B . 2-тур

21/06/2024, 00:00

0
:
1
Тугади

Италия

Стадион: VELTINS-Arena, 49528 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
45'  Родриго Эрнандес
55'  Риккардо Калафьори
69'  Робен Ле Норман
71'  Педри (Алехандро Баэна)
71'  Ламин Ямаль (Ферран Торрес)
78'  Нико Уильямс (Айосе Перес)
78'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
90'  Фабиан Руис (Микель Мерино)
90'  Даниэль Карвахаль
15'  Джанлуиджи Доннарумма
46'  Жоржиньо (Брайан Кристанте)
46'  Давиде Фраттези (Андреа Камбиасо)
46'  Брайан Кристанте
64'  Федерико Кьеза (Маттиа Дзакканьи)
64'  Джанлука Скамакка (Матео Ретегуи)
82'  Лоренцо Пеллегрини (Джакомо Распадори)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+6. Ўйин якунланди! Испания термаси Италияни ҳақли равишда мағлубиятга учратиб, плей-оффга йўлланмасини нақд қилди.

95. Италия термаси охирги ҳужумларидан бирини уюштирди. Лапорт жарима майдони ичидаги тўпни бурчакка чиқариб юборди.

94. Испанияда ўзгариш. Мерино майдонга тушмоқда, Фабиан Руиз ўйиндан олинди.

92. Яна бир уриниш! Айосе Перес бу сафар деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Доннаруммадан супер сейв!

91. Испания яна бир ҳужум уюштирди. Айосе Переснинг зарбасини Доннарумма қайтариб юборди.

90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтида тўрт дақиқа қўшиб берилди.

87. Италия мағлубиятдан қутилиб қолиш учун ҳужум томон интилмоқда.

 


86. Италиянинг кам сонли бурчак зарбаларидан бири бесамар кетди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

83. Испанлар темпни бироз туширишди.

78. Испания термаси таркибида яна ўзгаришлар. Нико Уильямс ва Альваро Мората майдонни тарк этди, Ойерсабаль ва Айосе Перес ўйинга қўшилишди.

74. Пеллегринининг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

71. Испания термаси таркибида ўзгариш. Педри ва Ямаль ўрнига Баена ҳамда Ферран Торрес майдонга тушди.

70. ЗАРБАААААААААА! Нико Уильямс чап қанотдан ёриб кирди ва тўпни ўнг томонга олиб супер зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини ва устуни кесишган жойга тегиб, майдонни тарк этди.

69. Огоҳлантириш. Испания футболчиси Робен Ле Норман рақибнинг ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка олди.

64. Италия термаси таркибида ўзгаришлар. Федерико Кьеза ва Жанлука Скамакка майдонни тарк этишди. Матео Ретеги ва Заккани майдонга тушди.

60. ЗАРБААААА! Испания тўхтамаяпти. Ламин Ямалнинг ажойиб зарбасига бироз аниқлик етишмади.

58. ЗАРБААА! Моратадан аниқ зарба, Доннаруммадан сейв.

55. ГОООООООООООООООООООЛ! "Евро"даги навбатдаги автогол. Риккардо Калафьори (Италия) қанотдан оширилган тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди. Нико Уильямс оширган тўпга дастлаб Мората тегди, кейин Доннарумма, ундан сўнг эса Риккардо...

53. Педрининг навбатдаги зарбасини Доннарумма осонлик билан эгаллаб олди.

53. Испания яна устунликни қўлига олди.

52. Педриии! Кукурелья "Барселона" ярим ҳимоячисига ажойиб вазият яратиб берганди. Педри эса зарбада адашди. Жуда қулай имконият кўкка совурилди.

46. Кристанте Родрига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

46. Ўзгариш. Жординьо ўрнига Кристанте майдонга тушди. Фратеззининг ўрнини Камбиасо эгаллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Ҳакамга эътироз билдиргани учун Родри огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

45. Зарбаа! Италия термасининг бирини бўлимдаги кам сонли ҳужумларидан бири Кьезанинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

41. Фабиан Руизнинг навбатдаги зарбасини Жанлуижи Доннарумма эгаллаб олди.

39. Италия терма жамоаси асосан ҳимояланмоқда.

37. Қанотда ишланган жарима тўпи Фабиан Руизга узатилди. Руиз эса жуда ва жуда ноаниқ зарба йўллади.

30. Испания Италия устидан босим қилишда давом этмоқда.

25. ЗАРБАААА! Фабиану Руизнинг ажойиб зарбасини Жанлуижи Донарумма қайтарди. Супер сейв!

24. Хавфли вазият! Ламин Ямалнинг жарима майдони ичига уюштирган рейдидан сўнг тўпни Альваро Мората эгаллаб олди ва зарба беришга ҳаракат қилди, аммо Доннарумма ўз ўрнида.

17. Жамоалар кутилгандек ҳимоявий ўйин кўрсатишмаяпти, бу тахсинга лойиқ.

15. Доннарумма ҳакамга қилган муомаласи учун огоҳлантирилди.

10. Нико Уильямсдан хавфли зарба, аммо бироз ноаниқ! Нико бу сафар жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва боши билан зарба берди.


Ўйинни Испания қироли Фелипе VI (ўртада), УЕФА вице-президенти Фернандо Сантос ва Испания футбол федерацияси президенти Педро Роха биргаликда кузатиб боришмоқда.

6. Испания термаси тўп устидан назорат ўрнатди.

3. Нико Уильямс Италия ҳимоясини саросимага солишдан чарчамаяпти. Нико ҳозир чап қанотдан яна италияликлар қўрғинига рейд уюштирди.

2. Хавфли вазият! Испания термаси қанотдан ҳужумга ўтди.  Нико Уильямснинг қанотдан узатган тўпини Педри боши билан дарвозага йўллади. Доннаруммадан яхши сейв.

1. Ўйин бошлинди! Италия термаси тўпни ўйинга киритди.


- УЕФА собиқ бош котиби Герхард Аигнер хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди. Аигнер 1989-1999 йиллар УЕФА бош котиби бўлиб ишлаган. У 199-2003 йилларда УЕФА бош директори бўлиб ҳам фаолият юритган.

Италия термасининг мадҳияни қай тарзда куйлаши ортиқча изоҳга муҳтож эмас:

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Жамоалар таркиби схема кўринишида:

Испания

Риккардо Калафьори - 55'

Чемпионат Европы. Группа B . 2-тур

21/06/2024, 00:00

0
:
1
Тугади

Италия

Стадион: VELTINS-Arena, 49528 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
45'  Родриго Эрнандес
55'  Риккардо Калафьори
69'  Робен Ле Норман
71'  Педри (Алехандро Баэна)
71'  Ламин Ямаль (Ферран Торрес)
78'  Нико Уильямс (Айосе Перес)
78'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
90'  Фабиан Руис (Микель Мерино)
90'  Даниэль Карвахаль
15'  Джанлуиджи Доннарумма
46'  Жоржиньо (Брайан Кристанте)
46'  Давиде Фраттези (Андреа Камбиасо)
46'  Брайан Кристанте
64'  Федерико Кьеза (Маттиа Дзакканьи)
64'  Джанлука Скамакка (Матео Ретегуи)
82'  Лоренцо Пеллегрини (Джакомо Распадори)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
21 июн 01:14:23
Özil10
Avtagollar chempionatimi diyman
+1   
21 июн 01:52:06
Yuve-nedved
2000 йилдан буён бунчалик заиф ва ожиз италияни курмагандим....нахот бир нормалний хужимчи чикмаса
+1   
21 июн 01:20:51
Prime
Европа чемпионати❎
Автоголлар чемпионати✅
+1   
21 июн 00:52:37
Yuve-nedved
фратеззини эртарок йукотиш керак..оллох хохласа 0-1 га ютамиз олга италия
+1   
21 июн 00:13:19
Музаффар Махмудов
Ман тушунмадим. Элдор билан Женоада состав учун курашган Скамакка Италия сборнийда основнойда юриптими? Италиянинг куни шу даражадаги хужумчиларга қолганми? Баджо, Вьери, Инзаги, Тотти деганлари жаҳондаги ТОП хужумчилар эдику
+1   
21 июн 00:00:34
Bek_Real
Абдугаффор . N фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Испанлар кучлирок Италиядан . Лекин майдон юмалок ер текис
Майдон юмалок эмас
+1   
20 июн 23:59:49
Muhammadxon Mamatov
Бу Испанияни мадхиясиям йўғу блин шуниям Перес ёзиб бериши кере шекилли
+1   
20 июн 23:55:23
Абдугаффор . N
Испанлар кучлирок Италиядан . Лекин майдон юмалок ер текис
+1   
20 июн 23:55:03
yuventus champion
Евро Италия учун
+1   
20 июн 23:54:14
yuventus champion
Олга Скуадра адзурра.
   
21 июн 15:07:56
АЗАРБАЙЖАН
Дахшаттттт бунака пресинг уйиштиредигон Испанияни курмаганман 21 та аник зарба 11 та сейф дахшат
   
21 июн 02:05:31
Haqiqat-2
Yuve-nedved фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2000 йилдан буён бунчалик заиф ва ожиз италияни курмагандим....нахот бир нормалний хужимчи чикмаса
Росси, Баджо, Вьери, Инзагилар тарихда колиб кетди. Хатто Жанфранако Зола, Ди Натале каби кичик жуссали хужумчилар хозирги тахта Скамаккадан тезрок ва техникали эдилар. Жоржиньо хам латта бупкопти
   
21 июн 00:53:49
Shuxrat Nabiyev
Абдугаффор . N фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эшитгувчи доно булсин гапиргувчи нодон булса деган борку. Уша хуллас
Эшитувчи ёр текис деганини нима дейди Уша гапда хуллас
   
21 июн 00:51:22
Mr Azimov
Azamat Azamat фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Markaziy oyin finalga teng oyin sharxlovchi Xayrullo aka oyinni outsaidrlar ortoqlik oyinini sharxlaganday oyinga temp bermayabdi. Oyin boshidan yuqori temp korsatti hujum boldi Xayrullo aka tarkib tanishtirib ketti yuqori temp bilan yana sher xam bor.
Shukur qiling. Man majburan beeline tv dan ko‘rvomman. Mirzahakim To‘htamirzaev bugungi 3-chi o‘yinni ketmaket sharhlavotti. Maktabda rus chol bo‘lardi o‘qituvchimiz. O‘shani darsida o‘tirgandeman. Brat harhlaga urgu berib boshlangich sinflaga rus tilini o‘rgatgande oborvottila. Komiljon Jumaev sharhlasa ham sal mazza qigan bo‘lardim lekin hozi. Zo‘r tv shu joyini o‘xshatomadi. Nastroykadan o‘zbecha qilomayamman. Otabekni opkelishi keregidi ruscha sharxga.
   
21 июн 00:18:56
Shuxrat Nabiyev
Абдугаффор . N фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Испанлар кучлирок Италиядан . Лекин майдон юмалок ер текис
Тескари ёзибсиз майдон текис ёр думалок(ШАР) шаклида.
Булиб туради.хижолат чекманг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика