UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  2 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  1 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  9 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  85 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

ЕВРО-2020. Франция терма жамоаси Хуммельснинг автоголи эвазига ғалаба қозонди Янгиликлар

ЕВРО-2020. Франция терма жамоаси Хуммельснинг автоголи эвазига ғалаба қозонди

Европа чемпионатининг 1-туридан ўрин олган сўнгги баҳс якунланди.

Франция

Матс Хуммельс - 20'

Чемпионат Европы. Группа F . 1-тур

16/06/2021, 01:00

0
:
1
Тугади

Германия

Стадион: Fussball Arena Munchen, 13000 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
20'  Матс Хуммельс
85'  Карим Бензема
89'  Карим Бензема (Корантен Толиссо)
90'  Адриен Рабьо (Усман Дембеле)
7'  Йозуа Киммих
74'  Серж Гнабри (Тимо Вернер)
74'  Кай Хаверц (Лерой Сане)
88'  Маттиас Гинтер (Эмре Джан)
88'  Робин Госенс (Кевин Фолланд)

Франция – Германия 1:0

"Альянц-Арена"

Гол: 1:0 – 20, автогол Хуммельс.

Франция – Льорис, Варан, Павар, Кимпембе, Люка Эрнандес, Погба, Канте, Рабьо (Дембеле, 90), Мбаппе, Бензема (Толиссо, 89), Гризманн.

Германия – Нойер, Рюдигер, Гинтер (Джан, 87), Хуммельс, Гозенс (Фолланд, 87), Гюндоган, Кроос, Хавертц (Сане, 74), Киммих, Мюллер, Гнабри (Вернер, 74).

Огоҳлантириш: Киммих (7).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Немислар тўпни назорат қилиш орқали ҳужумлар ташкил этишмоқда, бироқ Франция терма жамоаси ҳимояси бугун "тирқишсиз" эканлигини кўрсатиб қўймоқда.

90. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Францияликларда ўзгариш: Бензема ўрнига Толиссо ўйинга қўшилди.

88. Яна бир ўзгариш: Госенс ўрнига Фолланд майдонга тушди.

85. ГОООЛ! БЕНЗЕМААА! ЙЎҚ, офсайд экан.

78. Мбаппе катта тезликда Хуммельсдан ўтиб кетди, аммо Матс уни ўз жарима майдончаси ичида йиқитди, ҳакам эса хуштак чалмади, ВАР ишга киришган бўлса керак.

76. Германия терма жамоаси фаоллашди, бироқ қанотдан бўлаётган узатмалар манзилига етиб бормаяпти.

73. Немисларда ўзгариш: Гнабри ўрнига Вернер, Хаверц ўрнига Сане майдонга тушишди.

71. Ушбу суратга изоҳ керак эмас деб ўйлайман.

66. ГОООЛ! МБАППЕ! ЙЎҚ, ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини кўрсатди.

63. Жошуанинг узатмаси хавфли чиқди, аммо францияликлар тўпни бир амаллаб қайтаришди. Бурчак зарбаси омадсиз чиқди.

58. ЗАРБААА... Қанотдан узатилган тўпни Гонсенс дарвозага йўллай деганда Павар боши билан тўпни қайтарди, Гонсенс эса Бенжаминга зарба бериб юборди, қайтган тўпга немис футболчиси зарба берди, у тўп офсайдда ётган Робинга тегди.

56. Немислар рақиб жарима майдончасигача кириб боришни эплашяпти, аммо сўнгги зарбада омадсизликлар рўй бермоқда.

54. ЗАРБААА... Гнабрииии... Қанотдан узатилган идеал пасдан сўнг Серж тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо зарбадан сўнг тўп дарвозанинг бироз юқорисидан ўтиб кетди.

52. ЗАРБААА... Рабьонинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб берган зарбасини Нойер қайтара олмади, аммо тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

47. Мбаппе рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни узатмай финтларини давом эттирди. Рақиб ҳимояга қайтиб олгач, Килиан тўпни орқага қайтаришга мажбур бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Мухлислар футболни дўстлар ва яқинлар дарвасида кўришни хуш кўришади. Сизчи?

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. Киммих майдонга йиқилаётиб Люка Эрнандеснинг юзига тепиб юборди. Ҳакам футболчиларга эҳтиёт бўлиш кераклигини айтди.

37. Ҳозиргача ЕВРО-2020да 3та автогол киритилибди.

36. Гризманн ўйинга киритган бурчак тўпи муваффақиятсиз чиқди, тўп Льорисгача қайтиб борди.

35. Мбаппе катта тезликда бир рақибидан қочиб кетди, аммо тўпни марказга узатишда аниқ ҳаракат қила олмади. Бурчак зарбаси.

29. Киммих Кимпембе билан курашда йиқилди ва у тезлик билан ҳакамга мурожаат қилди, бироқ рефери хуштагини чалмади.

27. Крооснинг бу уриниши ҳам омадсиз чиқди.

26. Франция терма жамоаси вакиллари яна бир бор ўз жарима майдончаси олдида қоида бузишди. Яна тўп олдида Кроос.

24. Немислар рақиб дарвозасига яқин ҳудудда жарима зарбаси ишлаб олишди, аммо Крооснинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди.

20. ГОООЛ! Аниқроғи АВТОГОООЛ! Ўнг қанотдан бошланган ҳужумни Погба қарама-қарши қанотга кўчирди, Люка Эрнандес эса бор кучи билан тўпни марказий ҳудудга йўллади, Хуммельс эса ҳужумчиларнинг вазифасини 5 баҳога уддалади. У тўпни ўз дарвозасига буриб қўйди.

18. Франция - Германия ўйини стартидан аввал майдонга парашютчи қўнди. 

17. ЗАРБААА... Мбаппенинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасидан сўнг Нойер сейв ижро этди.

16. Бурчак тўпи Погбанинг бош билан берган ноаниқ зарбаси орқали якун топди.

15. Францияликларнинг хавфли ҳужуми бурчак зарбаси билан давом этади. Паварнинг узатмасини қайтариб қолишди.

14. Немислар ҳимояда жуда қаттиқ (жесткий) ўйин кўрсатиб, франциялик рақибларини чўчитишга уринишмоқда.

11. Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашувини кузатиб, сиқилаётганлар бу саҳифага ўтаверинг, бу ерда ютқазмайсиз, фақат чиройли футбол гувоҳи бўласиз.

5. 1-турнинг сўнгги учрашувида ҳозирча немислар етакчилик қилиб, биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнаяпти.

1. Учрашув бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Франция – Германия

00.00, «Альянц-Арена»

Франция – 1.Уго Льорис, 2.Бенжамен Павар, 4.Рафаэль Варан, 3.Преснель Кимпембе, 21.Люка Эрнандес, 14.Адриен Рабьо, 13.Н'Голо Канте, 6.Поль Погба, 7.Антуан Гризманн, 19.Карим Бензема, 10.Килиан Мбаппе        

Захира: 16.Стив Манданда, 23.Майк Меньян, 5.Клеман Лангле, 8.Тома Лемар, 9.Оливье Жиру, 11.Усмон Дембеле, 12.Корантен Толиссо, 15.Курт Зума, 18. Люка Динь, 20.Кингсли Коман, 22.Виссам Бен Йеддер, 25.Жюль Кунде                        

Германия – 1.Мануэль Нойер, 4.Маттиас Гинтер, 5.Матс Хуммельс, 2.Антонио Рюдигер, 6.Жошуа Киммих, 21.Илкай Гюндоган, 8.Тони Кроос, 20.Робин Госенс, 25.Томас Мюллер, 7.Кай Хаверц

Захира: 12.Бернд Лено, 22.Кевин Трапп, 3.Марсель Хальстенберг, 9.Кевин Фолланд, 11.Тимо Вернер, 15.Никлас Зюле, 16.Лукас Клостерман, 17.Флориан Нойхаус, 19.Лерой Сане, 23.Эмре Жан, 24.Робин Кох, 26.Кристиан Гюнтер                                                    


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика