Это'О “Интер” бош мураббийи бўлмоқчи
19 сен 2017 02:32
Янгиликлар
Это'О “Интер” бош мураббийи бўлмоқчи
Миланнинг “Интер” клуби собиқ ҳужумчиси Самуэль Это'О жамоага мураббий сифатида қайтиш истагида эканлигини маълум қилди.
Туркиянинг “Анталяспор” клуби вакили Жорж Гардининг айтишича, Это'О футболчилик фаолиятини якунлагач, “Интер”га мураббий сифатида қайтишни мақсад қилмоқда.
“У бизнинг клубда икки ажойиб мавсумни ўтказди. Туркия чемпионатида 39та гол киритди. Ишончим комил, Самуэль “Антальяспор” билан яна бир йилга шартнома имзолайди. Шундан сўнг у Америкага йўл олади”, - деди Гарди.
Маълумот учун, Самуэль Это'О 2009-2011 йиллар оралиғида “Интер” сафида Италия чемпиони, Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар