UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  4 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  4 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  33 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади

Суперлиганинг 2025 йилги мавсумига кўра 29 та тур жума, шанба ва якшанба кунларига тўғри келган.

Яъни ПФЛ жорий мавсум мухлислар ва клублар учун ҳақиқий уикэнд қилиб берган. Фақатгина 1 та тур 30-31 август саналарига тўғри келиб қолгани учун шанба ва якшанбадан қочилган. 

Бунга асосий сабаб сифатида ЎФА жорий мавсум Ўзбекистонда катта мусобақалар ўтказмаётганини келтириш мумкин. Аввалроқ ПФЛ ҳам айнан шу каби мусобақалар ҳам тақвим, ҳам майдонлар масаласида Суперлига катта таъсир ўтказишини кўп бор таъкидлаган. 

Аслида 2025 йил ЎФА томонидан тақвимга ортиқча путур етказилмаган илк мавсум сифатида тарихда қолиши мумкин эди. Бироқ бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ЎФА таклифи билан Суперлига 12-тури кейинроққа қолдирилади ва Тимур Кападзе БАА билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун Дубайга эртароқ йўл олади. ПФЛ мазкур ташаббусни фақатгина маҳаллий футболчилар эмас, легионерлар ҳам терма лагерига эртароқ етиб келаётгани учун қўллаб-қувватлаган. Европада мавсум май ойи сўнгида якунига етишидан келиб чиқиб, барча легионерлар терма ихтиёрига эртароқ етиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионида бошланади. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика