UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  2 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  0 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  0 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  1 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  7 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  34 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади. "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди.  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  8 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  14 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1

Эшитдик-да! Ўзбекистон кейинги йил футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилмоқчи Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон кейинги йил футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилмоқчи

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бир қатор халқаро мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

2022 йил U-23 Осиё кубоги, 2023 йилда U-20 Осиё кубоги шулар жумласидан. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилишга ариза бермоқчи. Агар мундиаль Ўзбекистонга ишониб топширилса, ўйинларнинг асосий қисми Тошкентдаги "Humo Arena" спорт мажмуасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Агар Wikipedia маълумотларига ишонсак, ушбу мусобақани қабул қилиш учун Эрон, Ҳиндистон, Марокаш, Гватемала, АҚШ, Мексика ва Никарагуа каби мамлакатлар ҳам даъвогар ҳисобланишади.

Маълумот учун, 1989 йилдан буён ўтказиб келинаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуйидаги давлатлар мезбонлик қилган: Нидерландия, Гонконг, Испания, Гватемала, Тайвань, Бразилия, Таиланд, Колумбия ва Литва.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия-2016 ва Литва-2021 Жаҳон чемпионатларида иштирок этган.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика