Эшитдик-да! Латвия терма жамоаси футболчиси Тошкент клуби ихтиёрига етиб келди
12 июл 2024 13:45
Янгиликлар
Эшитдик-да! Латвия терма жамоаси футболчиси Тошкент клуби ихтиёрига етиб келди
"Бунёдкор" ёзги трансферлар ойнасида таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Клуб ихтиёрига кеча Латвия терма жамоаси ҳужумчиси Марко Регжа етиб келган. У "Бунёдкор"нинг ёзги ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади.
Маълумот учун, Регжа "Бунёдкор"га Латвия Олий Лигаси қатнашчиси "Рига" клубидан келди. У ўтган мавсумда жамоаси сафида 34 та ўйинда майдонга тушган ва 15 та гол билан энг яхши тўпурар бўлган эди. Жорий мавсумда эса 19 та баҳсда 12 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда. Футболчи мамлакат терма жамоасида 10 та ўйинда майдонга тушган.
Трансфермаркт портали форварднинг нархини 600 минг еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар