

Бизга маълум бўлишича, Жорж Микаутадзе ва клуб ўзаро келишувга эришди. Ланс клуби ўйинчига юқори маош таклиф этган. Грузинга "Монако" ҳам бефарқ эмас.
Форвард "Мец"га қадар "Аякс" ва "Серен" жамоаларида ўйнаган. 2021 йилдан эса Грузия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Ланс" сафида Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўп тепади.




