Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади
03 сен 2025 23:50
Янгиликлар
Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади
Мамлакат президенти Марселу Ребелу де Соуза собиқ футболчиларга "Хизмат кўрсатган" орденининг командор унвонини берди. Мукофотлар уларнинг яқин қариндошларига топширилгани Португалия футбол федерацияси томонидан маълум қилинди.
Бундан ташқари, мамлакат Бош вазири Луиш Монтенегру Жота ва Костага "Спорт соҳасидаги хизматлари учун" фахрий белгисини берди. Ушбу мукофотлар Жотанинг хотирасига ўтказилган тадбирда унинг яқинларига топширилди. Тадбирда Португалия термаси футболчилари қатнашди.
"Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота ва унинг Португалия иккинчи лигасидаги "Пенафиэл" жамоасида ўйнаган укаси Андре Тейшейра да Силва 3 июль куни Испанияда йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлишганди. "Порту"нинг собиқ ҳимоячиси Жорже Коста эса 5 август куни юрак хуружидан вафот этди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар