Саудия Арабистони клуби Грузия терма жамоаси ҳужумчиси учун 40 миллион евро тўламоқчи
29 авг 2025 19:12
Янгиликлар
Саудия Арабистони клуби Грузия терма жамоаси ҳужумчиси учун 40 миллион евро тўламоқчи
"Лион" ва Грузия терма жамоаси ҳужумчиси Жорж Микаутадзе тез орада Саудия Арабистони чемпионатидаги клублардан бирига ўтиши мумкин.
"L'Equipe" хабарига кўра, 24 ёшли грузиялик футболчи ушбу ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Саудия Арабистонининг "Неом" жамоаси Грузия терма жамоасини сафига қўшиб олмоқчи.

Саудия Арабистони клуби раҳбарияти футболчи учун тахминан 40 миллион евро тўлашга тайёр. Алоҳида айтиш жоиз, Микаутадзега "Бёрнли" ва "Вильярреал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жорж Микаутадзе ўтган мавсум "Лион" таркибида Франция чемпионатида 34 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
02:25
Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба 0
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар