

Эшитишимизга қараганда бош мураббий Жасур Абдураимов ўз лавозимидан кетган. Жасур Биродарович 16 март куни "Металлург" бош мураббийи этиб тайинланган эди. Жамоа ушбу мураббий қўл остида Суперлигада 19та учрашув ўтказди ва 5та ғалаба, 1та дуранг ва 13та мағлубият қайд этди.
"Металлург" бугун Суперлиганинг 22-тури доирасида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.



